Ўзбекистонда доллар қимматлашди, евро эса арзонлашди

Ўзбекистон Марказий банки жорий йилнинг 13-июл, чоршанба кунидан эътиборан амал қиладиган валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 7,98 сўмга ошиб, 10 920,28 сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ягона Европа валютаси 85,76 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 11 052,42 сўм беришмоқда.

Бундан ташқари, Россия рубли 5,03 сўмга қимматлашди ва 177,49 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 июл куни доллар курси 24,43 сўмга қимматлашиб, 10 912,30 сўмни, рубл эса 3,62 сўмга қимматлашган эди.