Ўзбекистонда етиштириладиган полиз экинлари ҳажми ошди

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 8,2 фоизни ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-сентябр ойларида республикада полиз маҳсулотларидан 1,6 миллион тонна ҳосил олинди.

Полиз экинлари ҳосили 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 фоизга ошди.

Минтақалар бўйича етиштирилган экинлар ҳажми:

Сурхондарё вилояти – 216,6 минг тонна
Жиззах вилояти – 195,2 минг тонна
Сирдарё вилояти – 190,8 минг тонна
Қашқадарё вилояти – 159 минг тонна
Қорақалпоғистон – 125,4 минг тонна
Бухоро вилояти – 122,8 минг тонна
Андижон вилояти – 117,5 минг тонна
Хоразм вилояти – 107,2 минг тонна
Самарқанд вилояти – 88,5 минг тонна
Наманган вилояти – 65,3 минг тонна
Фарғона вилояти – 60,7 минг тонна
Навоий вилояти – 60,0 минг тонна
Тошкент вилояти – 45,2 минг тонна