Ўзбекистонда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун солиқ ставкалари пасайтирилади

Ўзбекистон олтин, уран, табиий газ ва нефт қазиб олиш билан шуғулланадиган инвесторларга имтиёзли солиқ ставкаларини тақдим этади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирок этган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг учинчи мисни қайта ишлаш заводи қурилишининг бошланишига бағишланган маросим пайтида маълум бўлди.

Президент чет эллик инвесторлар учун бу соҳадаги имкониятлар кенгайишини таъкидлади.

Хусусан, мис ва олтин қазиб олиш учун солиқ ставкаларини 10% дан 7% гача, табиий газ ва нефтни 10% гача, уранни 8% гача, волфрамни 10 дан 2,7% гача пасайтириш режалаштирилган. Бундай шароитлар инвесторларда катта қизиқиш уйғотади.

Ҳозирда Канада, Франтсия, Япония, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг компаниялари аллақачон мамлакатимизда геологик қидирув ва конларни ўзлаштириш бўйича иш олиб бормоқдалар.

Бундан ташқари, келгуси йилдан геологик қидирув ишлари JORC халқаро стандартларига тўлиқ ўтказилади. Яқин 5 йилда мамлакатдаги барча лойиҳалар орқали рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми йилига 130 миллион тоннадан 300 миллион тоннага кўпаяди.

Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Тошкентда Пиза (Италия) университетининг геологик филиали очилади.