Ўзбекистонда газнинг биржа нархлари 1,5 баравардан ортиқ ошди

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг «Новости UZEX» нашри хабарига кўра, 2022-йилнинг январидан 9-сентабрига қадар биржанинг электрон савдолари орқали 140,7 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ сотилган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 67 фоизга кўпдир.

Ойлик ўртача сотиш 15,6 минг тоннани ташкил этди. Шунингдек, электрон савдо орқали қарийб 16,3 минг тонна суюлтирилган газ экспортга сотилди.

Хабардан кўриниб турибдики, LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd компанияси суюлтирилган газ бўйича биржа бозорининг асосий ўйинчиси ҳисобланади. Унинг улуши 2021 йилга нисбатан 56 фоиздан 74 фоизга ошди.

Иккинчи ўринни «Ўзбекнефтгаз» АЖ эгаллаб турибди, унинг таркибига бир қатор бошқа суюлтирилган газ сотувчилари киради умумий улуши 20 фоизни ташкил этади.

Кейинги ўринни «SANOATENERGETIKA GURUHI» Мчж ҚК, «Shurtan gaz kimyo majmuasi» Мчж ва «SEG TASCO» МЧЖ (ҳар бири 2 фоиздан) эгаллади.

Йил бошида суюлтирилган газнинг ички биржа бозорида асосан нархларнинг ошиши кузатилмоқда. Хусусан, январ ойида бир тонна суюлтирилган газ нархи 2,6 миллион сўмни ташкил этган бўлса, феврал ойида нархлар 3,5 миллион сўмга кўтарилган.

Март ойида бир тонна учун 4,7 миллион сўм, май ойида 5,9 миллион сўм бўлган.

Июн ойида нархлар 4,5 миллион сўмгача пасайган.

Энг юқори нарх июл ойида кузатилган – бир тонна учун 6,6 миллион сўм.

Сентябр ойига қадар 1 тонна суюлтирилган газ нархи 4,3 миллион сўмни ташкил этади.

Ҳисоботда қайд этилишича, суюлтирилган газ истеъмоли бўйича Қашқадарё вилояти (27 фоиз) етакчи ҳисобланади.

Кейинги ўринни 25 фоизлик улуш билан Самарқанд вилояти эгаллади.

Кучли учликка Бухоро (14 фоиз), Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри (12 фоиз) ва Навоий вилояти (7 фоиз) кирди.

Қайд этилишича, биржада суюлтирилган газнинг харидорлари автомобилларга газ қуйиш шохобчалари ҳисобланади.