Ўзбекистонда ипак қурти етиштириш кўпаймоқда

2022-йилнинг уч чорагида пилла етиштириш ўтган йилга нисбатан 6,4 фоизга ошди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январь-сентябрь ойларида 24,2 минг тонна ипак хомашёси олинди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир.

Ишлаб чиқаришда Самарқанд ва Андижон вилоятлари етакчилик қилмоқда. Вилоятда етиштирилган пилла хомашёси ҳажми:

Самарқанд вилояти – 3122,6 тонна

Андижон вилояти – 3115,2 тонна

Бухоро вилояти – 2574,4 тонна

Жиззах вилояти – 802,7 тонна

Қашқадарё вилояти – 2295,8 тонна

Навоий вилояти – 1022,2 тонна

Наманган вилояти – 2031,5 тонна

Сурхондарё вилояти – 1832,1 тонна

Сирдарё вилояти – 665,6 тонна

Тошкент вилояти – 1710,4 тонна

Фарғона вилояти – 2241 тонна

Хоразм вилояти – 2015,3 тонна

Қорақалпоғистон – 802,1 тонна.