Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи ошди

Охирги пайтларда Ўзбекистонда айрим сабзавот ва мевалар, жумладан, помидор, бодринг ва цитрус мевалари нархи ошди.

Мутахассислар қатор мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон, Полша, Молдова, Грузия ва Украинада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг қиёсий таҳлилини ўтказди.

EastFruit сўровига кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари нархи энг кўп кўтарилган давлатга айланди.

Нархларнинг энг катта ўсиши Ўзбекистонда иссиқхона помидорида қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим мева-сабзавот маҳсулотлари нархи ошди

Ўтган ҳафтада ушбу сабзавотнинг нархи Ўзбекистон бозорида 29 фоизга ошиб, бошқа мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичга етди ва бир килограмми 3,16 долларни ташкил қилди.