Ўзбекистонда янги банкнот муомалага чиқарилади

Икки йилдан сўнг Ўзбекистонда номинал қиймати 200 минг сўм бўлган янги банкнот пайдо бўлиши мумкин.

Бу ҳақда бугунги матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.

Унга кўра, янги банкнот 2024-йилда пайдо бўлиши мумкин.

“Баъзилар янги банкнотларнинг муомалага чиқарилиши инфлятсиядан далолат беради, дейишади, аммо бу ундай эмас. Янги банкнотларни муомалага чиқарганимизда пул массаси ўзгармайди. Биз эски банкнотларни янгисига алмаштирамиз. Янги банкнотларни банкоматлардан ҳам олиш мумкин. Янги банкнотларнинг ҳимоя хусусиятлари эскиларидан фарқ қилади ва интеграция жараёни бироз вақт талаб этади”, — деди у ўз нутқи давомида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 15 декабрида Марказий банк 2021-йил 22-декабрдан бошлаб 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотларнинг янги намуналарини муомалага чиқариш тўғрисидаги қарорини эълон қилган эди. Ушбу банкноталар мавзуси “Буюк Ипак йули”, шунингдек, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари тарихига бағишланган.