Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегиясига бағишланган конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон яшил иқтисодиёт соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш бўйича минтақадаги етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг 2019-йил 4-октабрдаги фармонига асосан Ўзбекистон Республикасининг 2019-2030-йилларга мўлжалланган “яшил” иқтисодиётга ўтиш стратегияси тасдиқланди. Кичик ва ўрта бизнес вакилларини хабардор қилиш мақсадида 23-ноябр куни Тошкент шаҳрида “Яшил технологиялар кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга қандай ёрдам беради” мавзуида амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция давомида янгиланган Яшил технология селектори (ГЕФФ) тақдимоти бўлиб ўтди.

GEFF — ЕТТБ кўмагида ишлаб чиқилган юқори самарали яшил технологиялар, ускуналар ва материалларни ишлаб чиқарувчилар ва сотувчиларнинг маълумотномаси. Каталог ташкилотларга яшил молия лойиҳаларини танлашда кўрсатма беради.

GEFF механизми яшил технологияларга инвеститсияларни молиялаштириш орқали ушбу ўтишни қўллаб-қувватлайди:

• Энергия сарфини минималлаштирадиган технологиялар

• Қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчи технологиялар

• Сув ресурсларини ҳимоя қилувчи технологиялар

Ўзбекистонда кичик бизнес бўйича консалтинг дастури ЕТТБ томонидан тажрибали маслаҳатчиларни жалб қилиш орқали ўз фаолиятини яхшилаш ва бизнесини ривожлантиришга қодир бўлган кичик компанияларни қўллаб-қувватлаш, бундай хизматлар нархининг бир қисмини қоплаш учун ЕТТБ грант субсидиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. “Яшил” энергия тежамкор технологиялар, рақамлаштириш, аёллар тадбиркорлиги устувор йуналиш ҳисобланади.

Конференсияда, шунингдек, ЕТТБнинг кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ва ривожлантириш имкониятлари, “Ипак йули” ҳамкор банклари, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ, “Ҳамкорбанк” орқали яшил технологияларни жорий этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика, Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш вазирликлари ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “UzVC” Миллий венчур жамғармаси вакиллари билан энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Конференция якунида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси Қайта тикланувчи энергия манбалари ва муқобил ёқилғилар ассоциацияси вакиллари иштирокида муҳокама бўлиб ўтди.