Ўзбекистонда электромобиллар импорти 4,5 баробар ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилнинг январ-июн ойлари давомида Ўзбекистонга 10 та хорижий давлатдан умумий қиймати 34,1 миллион долларлик 1125 та электромобиль импорт қилинган.

 

Қайд этилишича, электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 875 тага ёки 4,5 баробарга ошган.

 

2022-йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистонга электромобиллар асосан қуйидаги давлатлардан олиб келинган:

 

Хитой – 983;

БАА – 73;

Германия – 27;

Гонконг – 25;

Корея – 6;

Литва – 6;

Эстония – 2.