Ўзбекистонда электромобиллар импорти 5 баравардан ортиқ ошди

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 455 та электромобил олиб кирилди, бу ўтган йилга нисбатан 5,4 баробар кўпдир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонга тўққизта хорижий давлатдан жами 13,5 миллион долларлик 455 дона электромобил олиб келинган.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электромобиллар импорти 5,4 баробарга ёки 370 тага ошган.

Машиналарнинг асосий қисми Хитойдан – 426 та, Германиядан – 13 та, Гонконгдан – 7 та, БААдан – 3 та, Эстониядан – 2 та ва АҚШ ва Канададан 1 тадан олиб келинган.