Эронлик Hasti Aryan Taamin Ўзбекистонда чой ишлаб чиқариш бўйича сармоявий лойиҳа устида ишламоқда.
Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлигидан маълум қилишларича, корхона чой, гуруч, шакар ва зираворлар каби озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 2021-йилдан бошлаб компания Ўзбекистонга Famila Tea бренди остида чой етказиб беришни йўлга қўйди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев «Hasti Aryan Taamin» компанияси директори Носир Ансорий билан учрашиб, Ўзбекистонда чой ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини муҳокама қилди. Тайёр маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга етказиб бериш режалаштирилган.
Лойиҳадан олдинги ҳужжатларни тайёрлаш, лаборатория жиҳозларини ташкил этиш, замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича келгусида ҳамкорликда иш олиб бориш бўйича келишувларга эришилди. Вазирликдан маълум қилишларича, чой миллий бренд остида ишлаб чиқарилади ва ташқи бозорга чиқарилади.