Ўзбекистонда кўмир, газ конденсати ва автомобил ишлаб чиқаришни кўпайтиради

2023-йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда автомобил бензини ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,5 фоизга ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023-йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 385,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.

2023-йил январ-март ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми:

  • Автомобил бензини – 385,5 минг тонна
  • Кўмир – 989,1 минг тонна
  • Нефт – 195,5 минг тонна
  • Газ конденсати – 319,5 минг тонна
  • Автобуслар – 200 дона
  • Юк машиналари – 557 дона.
  • Автомобил двигателлари – 44200 дона.
  • Енгил автомобиллар (махсус автомобиллардан ташқари) – 50 018 дона.