Ўзбекистонда минерал ўғитлар савдоси қисқаргани қайд этилди

2022-йилнинг январидан 15-апрелига қадар минерал ўғитлар биржанинг электрон савдолари орқали 2021-йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга кам сотилган.

Кўриб чиқилаётган даврда ўртача ойлик сотиш ҳажми ушбу маҳсулотнинг барқарор рўйхати билан 246,4 минг тоннани ташкил этди.

Ўғитларни сотиш ҳажми аста-секин ўсиб бормоқда. Агар январ ойида 189,5 минг тонна, февралда 194 минг тонна минерал ўғит сотилган бўлса, март ойида бу кўрсаткич максимал 350 минг тоннага етди. Апрел ойида 252,4 минг тонна маҳсулот сотилган.

Минерал ўғитларни сотиш таркибида энг катта ҳажм аммиакли селитрага тўғри келади, унинг улуши 63% ни ташкил қилади. Иккинчи ўринни 15% улуши билан карбамид эгаллайди. Аммофос 10% ва калий хлорид – 5%. Бошқа турдаги ўғитларнинг улуши 4% дан паст.

Январ-апрел ойларида аммиакли селитранинг нархи бир тонна учун 2,3 миллион сўм, карбамид нархи бир тонна учун 3,6 миллион сўмни ташкил этди.

Минерал ўғитларни харид қилиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг улуши 14 фоиз, Фарғона 13 фоиз, Хоразм вилояти 9 фоизни ташкил этди.

Бошқа ҳудудларнинг улуши 4 фоиздан 8 фоизгача, дейилади ҳисоботда.