Ўзбекистонда қоғоз маҳсулотлари экспорти 18 баробар ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 21 йил давомида дарахтсиз Ўзбекистон қоғоз ва картон экспортини – 2000-йилдаги 1,4 миллион доллардан 2021-йилда 27,2 миллион долларгача оширган.

Ўтган йил қоғоз маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича рекорд йил бўлди.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2020-йилга нисбатан (12,4 миллион доллар) бу кўрсаткич икки бараварга ошган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, қоғоз маҳсулотлари экспортининг фаол ўсиши 2018 йилда, қоғоз ва картон экспорти 11 миллион долларлик чегарадан ўтган пайтда бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги қоғоз саноатининг етакчи корхонаси – «Angren pack» акциядорлик жамияти Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларга қоғоз маҳсулотларини муваффақиятли экспорт қилувчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Angren pack ўз маҳсулотларини Россия, Қозоғистон, Покистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларига экспорт қилади.

Контейнер, қоғоз ва гофрировка қилинган қадоқлардан ташқари, туалет қоғози, қоғоз салфеткалар ва сочиқлар ишлаб чиқаради.

Аввал хабар қилинганидек, 2011-йилда Чехиянинг Paper Mill Holding компанияси янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва маҳсулот сифатини Европа стандартлари даражасига ошириш мақсадида «Саноатқалинқоғозсавдо» ОАЖ (собиқ Промкартонторг) аксияларининг назорат пакетини сотиб олди.

Орадан ўн йил ўтиб, 2021 йилда Россиянинг «Управляющая компания Николь-Пак» Мчж Ангрен қоғоз компанияси қимматли қоғозларининг 99,84 фоизини сотиб олди.