Ўзбекистонда Қўқон спирт заводи сотилади

Ўзбекистонда Қўқон спирт заводи устав капиталининг 99,7% сотилади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Қўқон биочим” акциядорлик жамияти акциялари сотилишини эълон қилди. Ушбу битим бўйича етакчи маслаҳатчи Deloitte халқаро компанияси ҳисобланади.

Корхона ҳақида берилган қисқача маълумотлардан маълум бўлишича, “Қўқон биочим” акциядорлик жамияти 1983-йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатимизда этил спирти ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади. Йилига 4020 минг декалитр ишлаб чиқариш қувватига эга. Шу билан бирга, “Қўқон биочим” АЖ спиртининг органолептик хусусиятлари мутахассислар томонидан Ўзбекистондаги энг яхшиларидан бири сифатида эътироф этилган.

Компания яқинда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш билан бир қаторда йилига 5,36 минг донагача қувватга эга клейковина ишлаб чиқариш бўйича янги линияни ишга туширди ва ҳозирда ушбу ишлаб чиқаришни фаол оширмоқда, деб ёзади Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати.

2017-йил сентабригача Қўқон спирт заводи виночилик холдинги таркибига кирди. 2017-йил сентабр ойида Ўзбекистон президенти темир йул компаниясини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Компания тизимида юқори сифатли этил спирти ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасини ташкил этиш режалаштирилган эди. 2017-2020-йилларда Тошкентда янги спирт заводи қурилиши тахмин қилинган эди.

Қўшма корхона “Тошкент механика заводи” АЖ (собиқ ТАПОиЧ, 2015-йилда “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ таркибига ўтказилган) ишлаб чиқариш қувватларига жойлаштирилиши режалаштирилган эди. “PremiumUzbekistan” МЧЖ Ўзбекистон-Россия ҚКнинг бошланғич устав капитали ҳажми 150 минг доллар эквивалентини ташкил этди, бунда Россиянинг “Селена” компанияси 51 фоиз ва “Ўзбекистон темир йуллари” АЖ улуши 49% ни ташкил этди.