Ўзбекистонда пахта ёғининг биржа нархи тушди

Бир тонна пахта ёғи таннархи 20 июндаги 14 866 сўмдан 23 июнда 10 023 сўмга тушди, бу эса 1,5 баравар арзонлашганини англатади.

Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган кунга нисбатан (22-июн – 19 604 сўм) нарх деярли икки баробарга арзонлашган.

Жорий ҳафта бошидан, яъни 20-23 июн кунларидан буён 1821,7 тонна пахта ёғи сотилган бўлиб, кунига ўртача 455,4 тонна маҳсулот сотилган.

23-июн куни маҳсулотлар нархининг пасайишига таъсир кўрсатган сабаблардан бири шундаки, ўша кунги ким ошди савдоларида ишлаб чиқарувчилар пахта ёғини ҳафта бошидаги (20-июн)га нисбатан 3,4 баравар кўп – 1128,2 тоннага таклиф қилишган.