Ўзбекистонда помидор кескин кўтарилди

Давлат статистика қўмитаси мамлакат бозорларида помидор нархи кескин ошгани ҳақида хабар берди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябр ойида помидор нархи октябр ойига нисбатан ўртача 54 фоизга ошган. Бироқ, йил бошидан буён помидор нархи 10,1% га арзонлашди.

15-ноябрдан бошлаб Россиянинг Росселхознадзори Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятидаги олтита корхонадан помидор етказиб беришни тиклади. Қарор видеокўздан кечириш чоғида олинган намуналар карантин фитосанитар экспертизаси натижаларига кўра қабул қилинди.