Ўзбекистонда валюта курслари арзонлашди — Марказий банк

Ўзбекистон Марказий банки 2022-йил 2-июндан бошлаб валюта курсларини белгилади.

Регулятор маълумотларига кўра, АҚШ доллари курси 5,77 сўмга тушиб, 10 980,02 сўмни ташкил қилди.

Ягона Европа валютаси ҳам 1,79 сўмга арзонлашди. Энди бир еврога 11 778,27 сўм беряпти.

Бундан ташқари, Россия рубли 0,09 сўмга арзонлашди ва 179,34 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, 27-май куни Ўзбекистонда рубл курси сезиларли даражада пасайган эди. Кейин рубл 20,82 сўмга тушиб, 176,65 сўмни ташкил қилди.

27-май куни 1 доллар курси 11,10 сўмга тушиб, 11 034,15 сўмни ташкил этгани, рубл курси 11,78 сўмга тушиб, 164,87 сўмга тенг бўлгани маълум бўлди.

31-май ҳолатига кўра, доллар курси 23,27 сўмга арзонлашган, рубл эса 10,39 сўмга қимматлашган.

1 июндан бошлаб доллар курси 11 000 сўмдан пастга тушди.