Ўзбекистондаги иккита цемент заводи ўз фаолиятини тўхтатади

Монополияга қарши қўмита иккита завод: «Қувасайцемент» АЖ ва «Оҳангаранцемент» АЖ фаолияти тўхтатилганлиги сабабли цемент ишлаб чиқариш камайганлигини эълон қилди. Сабаби газнинг етишмаслиги.

«Атроф муҳит ҳароратининг нолдан пастроққа тушиши аҳоли томонидан газ истеъмолининг ошишига олиб келди ва бу ўз навбатида цемент ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериладиган газ босимининг пасайишига таъсир қилди. Шундай қилиб, «Қувасайцемент» АЖ ва «Оҳангаранцемент» АЖ томонидан цемент ишлаб чиқариш тўхтатилди», дейилади хабарда.

Шу сабабли, ушбу ишлаб чиқарувчилар ўтган ҳафта фонд биржасида рўйхатга олинмаган, дея қўшимча қилди қўмита.

Ушбу вазият фонида ўтган савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 30 минг тоннани ташкил этди, олдинги савдолар кўрсаткичига нисбатан — 46 минг тонна, ёки 34% га камайган.

Сотилган цемент ҳажми 141 минг 919 тоннани ташкил этди, бу аввалги ким ошди савдосида сотилган цемент ҳажмидан 68 минг 456 тоннага камдир. Ҳажмларнинг пасайиши нархлар ўсишига ҳафта бошидаги 512,0 сўм/кг дан ҳафта охирида 539,1 сўм/кг гача (ёки 5% га) таъсир кўрсатди.

Кутилаётган натижалар савдо иштирокчиларининг пасайтирилган кўрсаткичида ҳам кузатилмоқда: 1054 дан 817 иштирокчиларга, ва харидорлар сони бўйича: 556 дан 373 гача харидорларга.

Ноябр ойи охирида Энергетика вазирлиги цемент заводларига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш тўғрисидаги миш-мишларни рад этди.