Ўзбек мактаблари хусусий инвесторларга ишончли бошқарувга ўтказилади. Ушбу қоида тажриба сифатида бир нечта вилоятларда ва пойтахтда жорий қилинган.
Биринчилардан бўлиб Тошкент, Тошкент вилояти, Нукус шаҳри ва вилоят марказларининг таълим муассасалари хусусий ташкилотлар қўлига ўтади. Ишончли бошқарув муддати — беш йил, узайтириш ҳуқуқи билан.
Бу Президентнинг «Ўзбекистоннинг янги ривожланиш даврида таълим ва кадрлар тайёрлаш, илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонида назарда тутилган.
Шу билан бирга, хусусий инвестор қуйидаги мажбуриятларни бажариши керак:
умумий таълим муассасаси ўқувчилари, шунингдек ҳудудга бириктирилган ўқувчиларнинг бепул таълими;
уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, таълим сифатини ошириш, кўрсаткичларни юқори даражага етказиш;
моддий-техник базани мустаҳкамлаш.
Сменалари 0,7 дан паст бўлган мактаблар ишончли бошқарувга ўтказилади, шу билан бирга ушбу таълим муассасаларини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдори камаймайди.
Смена коэффициенти — бу иккинчи сменада мактабга борадиган болалар сонининг ушбу таълим муассасаси ўқувчиларининг умумий сонига нисбати.