Ўзбекистондаги тарихий бизнес миссияси: Туркия билан алоқаларни мустаҳкамлаш

Айни пайтда Ўзбекистонда Туркиянинг Остим саноат зонаси бош директори бошчилигида тарихий бизнес миссияси давом етмоқда.

6 июн куни пойтахтимизда Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида «В2В» форматида бизнес-форум ва икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Тадбир кенг кўламли соҳаларни қамраб олиб, 150 га яқин маҳаллий тадбиркорларни бирлаштирди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимовнинг нутқи форумнинг муҳим қисми бўлди.

Туркиялик тадбиркорлар Ўзбекистонда сармоявий муҳитни яхшилаш, иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган бугунги ишлар билан ҳам танишди.

Фото: Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ишбилармон доираларининг бизнес учрашуви бўлиб ўтди

Мазкур форум Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим воқеа бўлди.