Ўзбекистондан 10 минг муҳожир Россияга ишлаш учун кетади

Ўзбекистон ва Россия Ўзбекистондан 10 минг муҳожирни Россиядаги қурилиш обектларига жўнатиш бўйича келишувга эришди.

Маълум қилинишича, қурилиш соҳасида ишлаш бўйича пилот лойиҳа доирасида яқинда ўзбекистонлик 10 минг меҳнат муҳожири Россияда соддалаштирилган тартибда ишга жойлашади. Бу ҳақда 15 сентябр куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати бошлиғи Мавжуда Мирзаева маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Россия Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари Андрей Пудов бошчилигидаги делегатсия ташрифи чоғида тегишли келишувга эришилган.

Шу билан бирга, россиялик иш берувчилар номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан тиббий кўриклар, эмлашлар, рус тили, рус тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳонларни топшириш, патентни рўйхатдан ўтказиш ва ташиш харажатларини қоплашни назарда тутади.

Маълум қилинишича, COVID-19 га қарши эмлаш ва синов жараёнини икки давлат мутахассислари биргаликда олиб борадилар. Эмлашлар Ўзбекистонда Россия томонининг тиббий асбоб-ускуналари ёрдамида амалга оширилади, шунингдек уларнинг натижалари бўйича тиббий маълумотларни «COVID-19 сиз саёҳат» иловалар тизимига бирлаштириш.

Таъкидлаш жоизки, охирги пайтларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий давлатларга, хусусан, Россияга ишлаш учун юборилган ўзбекларнинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақида шикоятлар кўпаймоқда. Бу шикоятлар асосида яқинда YouTube-даги «Редакция» канали машҳур рус журналисти Алексей Пивоваров бошчилигида Россия Федерациясида муҳожирлар ҳаёти бўйича ўз тадқиқотини тайёрлади.