Ўзбекистонга 502 миллион долларлик хорижий автомобиллар олиб кирилди

Жорий йилнинг январ-ноябр ойлари давомида Ўзбекистон фуқаролари хориждан умумий қиймати 502 миллион долларлик 23 155 дона хорижий автомобил олиб кирган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 179 та автомобилга камайди. Шу билан бирга, ўзбекистонликлар дунёнинг 25 та давлатидан енгил автомобиллар олиб кирдилар, улардан қуйидагилар етакчи ўринларни эгаллади:

Хитой – 6963

Жанубий Корея – 5630

Россия – 4167

Қозоғистон – 3731

Полша – 1204

АҚШ – 479

Литва – 427

Таиланд – 250

Германия – 103

Япония – 88

Шунингдек, мамлакатимизга 689 та электромобил келтирилди. Уларнинг импорти ўтган йилга нисбатан етти баробардан зиёд ошди.