Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги банклардан бири учун катта миқдордаги кредит ажратди, бу бизнес ва савдо-сотиқни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиши керак.
Кредит линияси маблағни доллар ва сўмда олиш имкониятини беради. Бу охирги қарз олувчиларга валюта курслари билан боғлиқ потенциал хавфларни камайтиришга имкон беради.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки «Ипак Юли» банкига 20 миллион доллар ажратишни маъқуллади, шундан 15 миллион доллари кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун кредит линияси шаклида ва 5 миллион доллари савдони молиялаштириш учун ажратилди.
Янги ҳамкорлик дастури микро, кичик ва ўрта корхоналар ва халқаро савдо билан шуғулланадиган бошқа маҳаллий компанияларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча маблағлар тақдим этади. Бундан ташқари, банк маҳаллий экспортчилар ва импортчиларни қўллаб-қувватлаш ва коронавирус эпидемияси туфайли юзага келган қийин бозор шароитида уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш учун қўшимча манбаларга эга бўлади.
Кредит линияси маблағни доллар ва сўмда олиш имкониятини беради. Бу охирги қарз олувчиларга валюта курслари билан боғлиқ потенциал хавфларни камайтиришга имкон беради.
Эслатиб ўтамиз, июл ойида Ўзбекистондаги яна бир хусусий банк Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси билан 8 миллион доллар миқдорида янги молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисида шартнома имзолаган эди.
Имзоланган ҳужжатнинг асосий мақсади — замонавий технологик ускуналар ва бошқа асосий воситаларни сотиб олишга йуналтирилган бир йилгача давом этадиган савдо операцияларини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш. Тақдим этилган лойиҳалар шариат қонунларига мувофиқ бўлиши керак.