Ўзбекистонга картошка импорти қарийб 400 минг тоннани ташкил этди

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон картошкани қайси давлатлардан ва қанча ҳажмда импорт қилишини аниқлади.

Қўмита маълумотларига коʻра, 2021-йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонга 13 та хорижий давлатдан 44,5 миллион долларлик 389,5 минг тонна картошка импорт қилинган.

Картошка импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 103 минг тоннага ошган.

2021-йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон қуйидаги давлатлардан картошка импорт қилди:

Қозоғистон – 128 минг тонна;
Эрон – 127 минг тонна;
Покистон – 100 минг тонна;
Қирғизистон – 19 минг тонна;
Нидерландия – 11 минг тонна;
Россия – 4,4 минг тонна;
Франция – 616 тонна;
Афғонистон – 374,6 тонна;
Германия – 66,3 тонна.