Ўзбекистонлик поябзал ишлаб чиқарувчилари Россия бозорига кириб бормоқда

Маҳаллий махсус поябзал ишлаб чиқарувчилари Россиядаги энг йирик брендлардан бири билан ҳамкорлик қилишни бошлайдилар.

Бу ҳақда «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва Россиянинг PFLEL компанияси вакиллари ўртасида ўтказилган музокараларда келишувга еришилди.

Шундай қилиб, биринчи босқичда PFLEL Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларига 50 000 жуфт поябзал буюртма қилишни режалаштирмоқда.

Томонлар, шунингдек, Россия компанияси вакилларининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган махсус поябзаллар сифати билан танишиш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриши ҳақида келишиб, бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш вазифаларини белгилаб олди.

PFLEL ўз фаолиятини 1997 йилда бошлаган. Бугунги кунда у Россия Федерациясидаги бешта йирик корхоналардан биридир. Асосан саноат корхоналари учун махсус поябзал ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш линиялари Германия ва Италия технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, йилига 1 миллион жуфт махсус поябзал ишлаб чиқариш қувватига эга.