Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард долларни ташкил этди

2022-йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 4,1 миллиард долларни ташкил этди.

Ўз навбатида, экспорт таркибида товар 3,7 миллиард доллар, хизматлар эса 348,5 миллион долларни ташкил этди.

Бундан ташқари, ташқи савдодаги импорт ҳажми 4,6 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, 4,3 миллиард долларга маҳсулот, 304,6 миллион долларлик хизматлар импорт қилинди.

Аввалроқ Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси бўйича етакчи ўнталик ҳақида хабар берган эдик.