«Ўзбекнефтегаз» АЖ янги бош директори тайинланди

«Ўзбекнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ Кузатув кенгашининг қарорига биноан илгари компаниянинг бош директори лавозимида ишлаб келган А. Норматов ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар берди.

Нефт ва газ соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган Руфат Рустамович Қудратов компаниянинг бош директори лавозимига тайинланди.

Руфат Қудратов «Жиззах Петрол» қўшма корхонасининг Муборак минтақавий ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Йиллар давомида у “Муборакнефтегаз” унитар корхонасида турли лавозимларни эгаллар эди.