“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти чиқиндиларидан сода ишлаб чиқаришдан олинган даромад 6 миллион долларни ташкил этди

2022-йилда “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзкимёсаноат” аксиядорлик жамияти “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонасида “Карбонат ангидрид газидан маиший сода ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга оширди. Тайёр маҳсулотни экспортга сотишдан 6 миллион доллар даромад келтирилди.

Лойиҳа СО2 газининг атроф-муҳитга етказадиган зарарини камайтириш учун ишлаб чиқилган. “Ўзбекнефтгаз”да эслатилганидек, Париж келишуви доирасида Ўзбекистон ўз зиммасига иссиқхона газларининг ўзига хос эмиссиясини камайтириш мажбуриятини олган. Уни амалга ошириш учун компания тузилмасида тезкор ишчи гуруҳи тузилди. Тармоқ корхоналарида атмосферага зарарли газлар чиқарилишини камайтириш мақсадида мутахассислар CО2 дан маиший сода ишлаб чиқаришни йулга қўйишни таклиф қилишди.

Карбонат ангидрид газини корхонадан Қўнғирот сода заводига ташиш учун 15 километр узунликдаги қувур ётқизилди. Йил давомида атмосферага чиқарилган 35 минг тонна карбонат ангидрид газининг 20 минг тоннаси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган натрий ва калтсийли маиший сода ишлаб чиқариш йулга қўйилди.

Лойиҳа доирасида ёш мутахассислар учун қўшимча 20 та юқори маошли иш ўрни яратилди. Соданинг асосий қисми экспорт қилиниб, жами 6 миллион АҚШ долларилик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди.

Бунинг натижасида Оролбўйи ва Қорақалпоғистон атроф-муҳитига карбонат ангидрид газининг таъсири минималлаштирилгани, заводда экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат ва халқаро талабларга риоя этилиши таъминлангани, ҳудуднинг иқтисодий кўрсаткичлари ўсганини таъкидлади.

Компаниянинг ишчи гуруҳи яна бир лойиҳани таклиф қилди. Карбонат ангидриддан чорвачиликда қўлланиладиган оқсилли озуқа ишлаб чиқариш режалаштирилган.