«Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати Шўртан газ-кимё мажмуасида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш самарадорлиги сезиларли даражада оширилгани ҳақида мамнуният билан маълум қилади.
Мажмуада 2023-2024 йилларга мўлжалланган улкан режага мувофиқ энергия тежашга қаратилган қатор ишлар амалга оширилиб, бу ҳар йили электр энергиясини 15 фоизга тежаш имконини беради.
Бундан ташқари, йил давомида водород гази (44%), метан гази (6%), сиқилган пропан-бутан (100%), регенерация гази (метан+водород) (1,5%, иссиқлик энергияси (7%) ва сув (4%) каби турли ресурсларни тежашда сезиларли ютуқларга эришилади.
Энергияни тежаш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
- Йилига умумий қуввати 2,04 МВт бўлган қуёш электр станциясини ўрнатиш, бу электр энергияси истеъмолини 4430 минг МВтга қисқартиришга олиб келади.
- 4,0 минг МВт тежайдиган қуёш сув иситгичларидан фойдаланиш.
- Частотани назорат қилиш тизимларини ўрнатиш, бу 878 минг кВт миқдорида тежашга олиб келади.
- Технологик қурилмаларнинг узлуксиз ишлаши жараёнларида энергиядан самарали фойдаланиш, электр энергияси сарфини 3,838 минг МВтга камайтириш.
- Ҳар хил қувватдаги кўча чироқларига қуёш батареяларини ўрнатиш 331 минг кВт қувватни тежаш имконини беради.
- Ёритиш мосламаларига ҳаракат сенсорларини ўрнатиш, бу электр энергиясини 6,4 минг кВт га камайтиришга олиб келади.
- Технологик жараёнларда қўлланиладиган мавжуд электр насосларни тўхтатиш, бу эса 266 минг кВт тежамкорликка олиб келади.
- Насос агрегатларини тежамкорларга алмаштириш, бу еса 3828 минг МВтни тежаш имконини беради.
Мажмуа мутахассислари қозонхона ва мазутун мониторинги, технологик ускуналардан оқилона фойдаланиш, иссиқ сув қозонларининг режим хариталари бўйича ишлашини назорат қилиш ҳисобига ҳам 6 миллион 264 минг 400 куб метр газни тежашни режалаштирган, дейилади хабарда.