«Ўзчармсаноат» уюшмасида икки давлат ўртасидаги чарм-поябзал саноати алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Миср Араб Республикаси Чарм палатаси вакиллари билан видеоселектор йиғилиши ташкил этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ва Миср кўнчилар оламида тенг ўринни эгаллаб турибди ва сўнгги йилларда улар ўртасида қатор лойиҳалар, жумладан, «Al Rowad» билан ҳам йўлга қўйилган.
Учрашувда Ўзбекистон чарм саноатининг ишлаб чиқариш салоҳияти, экспорт салоҳияти, хомашё базаси, божхона ва солиқ имтиёзлари, транспорт-логистика йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар асосида ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Мисрда ўтказиладиган профессионал кўргазмаларда икки мамлакат корхоналарининг иштирокини муҳокама қилдилар.
Натижада, учрашув Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги чарм-поябзал саноатидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи ҳамкорликнинг янги йўналишлари ва ўсиш нуқталарига олиб келди.