Жорий йилда Ўзбекистон беш мамлакатдан 185 тоннага яқин авокадо харид қилди.

Жорий йилда Ўзбекистон Исроил, Туркия, Қозоғистон, Хитой ва Россиядан қарийб 185 тонна авакадо харид қилди.

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 184,3 тонна авакадо импорт қилди. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, авакадо импорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 93,3 тоннага ошган.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон энг кўп авокадони Исроил (59 тонна), Туркия (37,3 тонна), Қозоғистон (34,6 тонна), Хитой (27,7 тонна) ва Россиядан (13,6 тонна) импорт қилган.