“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Ўзбекистонда тўқимачилик саноатини ривожлантириш бўйича рақамли стратегия тақдимоти бўлиб ўтди.
Президентнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тўқимачилик саноати рақамли форматга ўтмоқда.
IT-ечимларнинг жорий этилиши саноатни шаффоф ва хорижий компаниялар учун жозибадор қилади, шунингдек, харидорларга ишлаб чиқариш жараёнини кузатиш имконини беради.
Уюшма, шунингдек, OneFintex.uz молиявий платформаси ва Uzbtextile Б2Б текстил савдо платформаси каби янги ечимларни тақдим этади.
Стратегиянинг асосий йуналишлари барқарорлик ва шаффофлик кафолатлари, Ўзбекистонни тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, хомашё ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича янги марказ сифатида тақдим этишдан иборат.
Уюшманинг “Маълумотлар базаси” туфайли корхоналар ўзларига керакли маълумотларни тезда топишлари, истеъмолчилар эса маҳсулотларни бемалол харид қилишлари мумкин.