Ўзбекистонда криптодўконлар фаолияти учун лицензиялар берилди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистон Республикасида криптодўконлар фаолияти учун биринчи лицензияларни берди.

Лицензияларни биринчи бўлиб «Crypto Trade NET» МЧЖ ва «Crypto Market» МЧЖ қўлга киритди, деб хабар беради агентлик матбуот хизмати.
Лицензияларнинг электрон реестрига криптодўконлар ҳақидаги тегишли маълумотлар киритилди.

Қайд этилишича, «Crypto Trade NET» МЧЖ ва «Crypto Market» МЧЖ МДҲ ва Марказий Осиёдаги биринчи криптодўконга айланди.
Шунингдек, Агентлик фуқароларни имкон қадар ҳушёр бўлишга, эҳтиёт бўлишга ва Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиш учун лицензия олмаган электрон платформалар хизматларидан фойдаланмасликка чақиради.

Аввалроқ биз крипто-дўконларда криптоактивларни сотиб олиш ва сотиш бўйича операциялар амалга ошириладиган қоидаларни эълон қилган эдик.