11 ташкилот ва 17 фуқаро Европа Иттифоқининг Беларусга қарши санкциялари остида қолди

Европа Иттифоқи АҚШ, Буюк Британия ва Канада билан биргаликда Беларусга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Рўйхатга 11 ташкилот ва 17 фуқаро киритилган.

Ушбу қарор Европа Иттифоқининг расмий журналида чоп этилган.

Санкциялар, Брюсселга кўра, Беларуснинг ЕИ билан чегараларида миграция инқирозининг пайдо бўлишига ҳисса қўшганларга, шунингдек, Александр Лукашенко режимини қўллаб-қувватловчиларга нисбатан қўлланилган.

Белавиа билан бир қаторда, санкцияларга Белоруснефт, Белшина, Гродно Азот ва фаол чора-тадбирлар бўйича алоҳида хизмат — Беларус чегара қўшинларининг махсус бўлинмаси, рўйхатда меҳмонхона сектори вакиллари ҳам бор – “Центркурорт” давлат корхонаси, “Минск” меҳмонхонаси, “Планета” меҳмонхонаси, “Оскартур” МЧЖ ҳам киритилган.

Шунингдек, Суриянинг Cham Wings авиакомпанияси ва Туркиянинг VIP Grub виза хизматига қарши санкциялар жорий этилди, бу эса муҳожирларга Беларусга визалар беришни осонлаштирди.

Жисмоний шахслар орасида судялар, Ташқи ишлар вазирлигининг ахборот бўлими бошлиғи Анатолий Глаз ва давлат чегара хизмати ходимлари, жумладан, минтақавий бўлинмалар раҳбарлари ҳам жазога тортилди.