Ақш аэропортлари Россиядан киберҳужумларга учради

Россияпараст хакерлар гуруҳи Ақшнинг энг йирик аэропортлари веб-сайтларига киберҳужум уюштирди.

«Россияпараст Killnet хакерлар гуруҳи амалга оширган бузғунчиликдан ўндан ортиқ сайтлар зарар кўрди», деди Mandiant разведка таҳлили раҳбари Жон Хултквист.

Ҳужум туфайли қуйидаги аэропортларнинг веб-сайтлари ишламади:

  • Де-Мойн халқаро аэропорти;
  • Лос-Анжелес халқаро аэропорти;
  • Чикаго Ўҳаре халқаро аэропорти.

ОАВ хабарларига кўра, ҳозирда аэропорт тизимлари ҳаво қатновини бошқара олмайди, ички алоқа ва авиакомпанияларни мувофиқлаштириш ишламаяпти. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Killnet гуруҳи Украинадаги уруш бошланганидан бери ўз фаолиятини кучайтириб, Украина иттифоқчилари ва Ақш ҳукумати веб-сайтларини нишонга олган.