АҚШ Ал-Қоида раҳбари Айман аз-Завоҳирий – Байденни ўлдирди

«Ал-Қоида» етакчиларидан бири Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операцияси муваффақиятли ўтди. Бу ҳақда 1-август, душанба куни АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди, деб ёзади ВВС.

Унинг қайд этишича, тинч аҳоли, жангарининг яқинлари ҳам жабрланмаган.

АҚШ раҳбарининг сўзларига кўра, «Ал-Қоида» раҳбари Америка разведкаси томонидан шу йил бошида Кобулда топилган ўшандан бери унга эргашишди.

Террорчи Кобулдаги уйининг балконида бўлган пайтда йўқ қилинган. Зарба дрон ёрдамида амалга оширилган.

Байденнинг таъкидлашича, АҚШ ҳеч қачон Афғонистоннинг яна террорчилар бошпанасига айланишига йўл қўймайди.

Оқ уй маълумотларига кўра, Айман ал-Завоҳирий 30 июл, Вашингтон вақти билан дрондан отилган иккита Hellfire ракетаси билан йўқ қилинган. Жангари узоқ вақт давомида «биринчи рақамли террорчи» Усама бин Ладеннинг ўринбосари бўлган ва 2011-йилда йўқ қилинганидан сўнг у гуруҳ назоратини ўз қўлига олган.