АҚШ иқтисодиёти ўн йилликлар ичида биринчи марта Хитойни ортда қолдирди

Жорий йилда АҚШ иқтисодиётининг ўсиши 1976 йилдан бери биринчи марта Хитойнинг иқтисодий ўсишидан юқори бўлиши мумкин, деб ёзади Bloomberg.

Хитой иқтисодиётидаги пасайиш сабаби коронавируснинг янги эпидемияси деб аталади.

Нашрнинг қайд этишича, жорий йилда Хитой иқтисодиёти атиги 2 фоизга, АҚШ ялпи ички маҳсулоти эса 2,8 фоизга ўсади.

Қайд этилишича, 1970-йиллар охиридаги ислоҳотлар ва очиқлик кампаниясидан сўнг Хитой юқори ўсиш суръатларини кўрсатди. 2% ўсиш Хитой учун 1976 йилдан бери энг заиф бўлади, бу пандемия ялпи ички маҳсулот ўсишини 2,2% га туширган 2020 йилга ҳам тўғри келмайди.

Шу билан бирга, АҚШ президенти Жо Байденнинг маъқуллаш рейтинги май ойида унинг президентлиги давридаги энг паст даражага тушиб кетди, америкалик катталарнинг атиги 39 фоизи унинг ишини маъқуллаган.