АҚШ мерлари Украинанинг ўғирлаб кетилган Мелитополь мерини озод қилишни талаб қилмоқда

Америка шаҳарлари мерлари коалиция жаҳон ҳамжамиятини Украина мери Иван Федоровни озод қилиш учун барча чораларни кўлашга чақирди.

1400 дан ортиқ мерларни бирлаштирган АҚШ мерлар конференцияси руслар томонидан ўғирлаб кетилган Мелитополь мери Иван Федоровни зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда. Тегишли баёнот конференция сайтида эълон қилинди.

«Америка мерлари Мелитополь мери Иван Федоровни зудлик билан озод қилишни талаб қилмоқда. У рус қўшинлари қўлида тасаввур қилиб бўлмайдиган ваҳшийликка дуч келган фуқароларига ғамхўрлик қилаётганида шафқатсизларча қўлга олинди. Бу терроризмга чидаб бўлмайди ва биз халқаро ҳамжамиятни унинг эркинлигини таъминлаш учун барча зарурий чораларни кўлашга чақирамиз», – дейилади баёнотда.

Америка мерлари мер Федоровни хавфсиз жойга олиб келиш учун қўлларидан келганини қилишларини айтишди.