АҚШ Нью-Йорк штатида қурол олиб юриш режими ҳақидаги қонунни бекор қилди

АҚШ Олий суди Нью-Йорк штатининг 100 йилдан ортиқ давом этган қурол олиб юриш қонунини бекор қилди ва қуролларни яширин олиб юришни чеклади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.

Олий суднинг қарори олтидан учга қарши овоз билан қабул қилинди ва бошқа штатларда шунга ўхшаш қонунларни ўзгартириш учун намуна бўлди.

Суд “Нью-Йорк штатида қурол лицензиясини фақат ариза берувчилар ўзини ҳимоя қилишга бўлган эҳтиёж ортиб бораётганлигини кўрсатсалар бериш конституцияга зиддир” деган хулосага келди.

Қўшма Штатларда фақат бир нечта штатларда бекор қилинган қонунга ўхшаш қонунлар мавжуд — булар Калифорния, Гавайи, Мериленд, Массачусетс ва Нью-Джерси. Йигирма беш штат фуқароларга ҳеч қандай қўшимча литсензиясиз, шахсни тасдиқламасдан ёки хавфсизлик бўйича маълумотсиз кўпчилик жамоат жойларида яширин қурол олиб юришга рухсат беради.