АҚШ Полшага Patriot ҳаво мудофаа тизимларининг иккита батареясини юборди

АҚШ армияси «НАТО учун потенциал таҳдидларни» қайтариш учун Полшага Patriot ҳаво мудофаа тизимларининг иккита батареясини жойлаштирмоқда.

Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучларининг Европа қўмондонлиги (EUCOM) хабар берди.

Бу чора ҳеч қандай ҳужумкор операцияларни қўллаб-қувватламайди, деди EUCOM вакили Адам Миллер.

CNN ёзишича «Мудофаа вазирининг кўрсатмаси ва Полша иттифоқчиларининг таклифига биноан, АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги қўмондони генерал Уолтерс АҚШнинг Европа ва Африкадаги армиясидаги иккита Patriot батареясини Полшага кўчиришни буюрди», деди Миллер.