АҚШ раҳбари илк расмий ташриф билан Саудия Арабистонига келди

АҚШ президенти Джо Байден илк расмий ташрифи билан Саудия Арабистонига келди.

Бу ҳақда 15-июл, жума куни Ал Арабия телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, Байден ва қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд бугун кечқурун Жиддадаги Тинчлик саройида учрашади. Шунингдек, жума куни Оқ уй раҳбари ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ўртасидаги музокаралар режалаштирилган.

“Музокараларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг жиҳатлари, минтақа ва дунё олдида турган муаммоларни ҳал қилиш йуллари кўриб чиқилади”, — дейилади хабарда.

Байденнинг иккинчи кун дастурида Форс кўрфази саммитига ташриф ҳам бор. Унда Миср, Иордания ва Ироқ раҳбарлари иштирок этади.