Ақш расмийлари G20 саммитида Байден-Путин учрашувининг олдини олмоқчи

Ақш расмийлари Индонезиядаги G20 саммитида Ақш ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг йўллари тасодифан кесишмаслиги учун чоралар кўрмоқда.

Бу ҳақда Politico ахборот манбаларига асосланиб хабар берди.

Индонезия расмийлари буни эълон қилганидан кейин Путиннинг G20 саммитида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида ҳафталар давомида Оқ уйда ички муҳокамалар бўлиб ўтди. Улар Байден ва Путиннинг саммит вақтида тасодифан кесишиб қолиши мумкинлигини истисно қилишмайди — масалан, улар бир хил йирик ялпи мажлисда қатнашади.

Аммо Ақш расмийлари расмий учрашувни рад этишмоқда ва Ақш президенти россиялик ҳамкасби билан коридорда ёки ҳатто етакчиларнинг гуруҳли суратида тўқнаш келмаслиги учун чоралар кўрмоқда.

Шахсий суҳбатларда Politico суҳбатдошлари Путин ва Байден ўртасидаги учрашув Россияда ҳибсга олинган америкалик баскетболчи Бритни Гринер ёки собиқ денгиз пиёдаси Пол Вилланнинг озод этилиши ҳақида бўлса, ҳали ҳам истисно қилиб бўлмаслигини тан олишади.

Аммо бундай учрашув Москва билан бир неча ҳафта давом этган парда ортидаги музокаралардан сўнггина бўлиши мумкин, бу музокаралар ҳозирча ҳибсга олинган Ақш фуқароларини озод қилиш бўйича ҳеч қандай муваффақиятга эришмаган.

Жо Байден президентлик даврида у Путин билан фақат бир marta – 2021 йилнинг ёзида Женевада бўлиб ўтган саммитда учрашган. Россия Украинага бостириб кириш билан таҳдид қилганидан сўнг, иккаласи бир неча бор телефонда гаплашган — охиргиси феврал ойида, кенг кўламли уруш бошланишидан бир неча кун олдин.