tafsilar.info
  • Жаҳон
  • Ўзбекистон янгиликлари
  • Ҳодисалар
  • Жамият
  • Сиёсат
  • COVID-19
  • Иқтисодиёт
RU
06 Aprel 09:19 / Published in Жаҳон

АҚШ Россия Федерациясидан Қримдаги қўшинлар ҳаракатини тўхтатишни талаб қилмоқда

АҚШ Давлат департаменти Россияни ўз қўшинларини Украина ва Қрим билан чегаралар бўйлаб ҳаракатлантиришдан тийилишга чақирди. Вашингтонга кўра, бу Донбассдаги можаронинг авж олишига олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили айтиб ўтди.

Унга кўра, Вашингтон «Москва билан ўзаро муносабатларга очиқ», АҚШ эса Россия қўшинларининг Украина билан чегарада, шунингдек, Қримда ҳаракатланиши ҳақидаги хабарларни «ишончли» деб ҳисоблайди. «Биз Россияни эскалацияга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз», — деди АҚШ ТИВ вакили.

Аввалроқ Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Кремл Украина томони Украинанинг жануби-шарқида фуқаролик уруши хавфини келтириб чиқарадиган провокацион ҳаракатлар қилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Унга кўра, Украина расмийлари Минск келишувлари бўйича ўз мажбуриятларини бажармайдилар, бу эса вазиятни мураккаблаштиради ва уни янада кескинлаштиради. Шунингдек, у Россия армиясининг Россия ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши бошқа давлатларни ташвишга солмаслиги кераклигини таъкидлади, чунки Россия Федерацияси бошқа давлатларга, шу жумладан, Украинага таҳдид солмайди. 31 март куни Россия Федерациясининг Украинанинг шарқидаги можарони ҳал қилиш бўйича алоқа гуруҳидаги ваколатли вакили Борис Гризлов Киевнинг Донбассдаги можаро зонасида хавфсизлик масалалари бўйича позициясини масъулиятсиз ва жирканч деб атади.

  • Tweet
Tagged under: РОССИЯ, УКРАИНА, ҚРИМ, ҚЎШИНЛАР, ҲАРАКАТ, ҲУДУД

Буни ҳам ўқишингиз мумкин

Россиянинг «АрМИ-2020» мусобақаси бошлангандан буён 29 та жаҳон рекордлари ўрнатилди
Лукашенко президентликка номзодини қўймасликка ваъда берди
Африкада яна бир уруш бошланиши мумкин. 2-қисм

Сўнги янгиликлар

  • АҚШда янги коронавирус препарати синовдан ўтказилмоқда

  • Мирза Азизов нимадан вафот этгани маълум бўлди

  • Қирғизистонда коронавирус 2-3 кун ичида даволанади

  • Россия дипломатик ваколатхонаси бошида ким Ўзбекистонга келган

  • Наманган вилояти: шантажчилар қамоққа олинди

  • Жаҳон
  • Ўзбекистон янгиликлари
  • Ҳодисалар
  • Жамият
  • Сиёсат
  • COVID-19
  • Иқтисодиёт
TOP