АҚШ Россия санкцияларига жавоб қайтарди

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки 15-март, сешанба куни Россиянинг АҚШ расмийларига қарши санкцияларига жавоб берди.

“Биз Россияга саёҳат қилишни режалаштирмаяпмиз ва у ерда банк ҳисобларимиз ҳам йўқ”, деди Псаки.

Унинг қўшимча қилишича, агар улар Россия билан алоқа ўрнатишлари керак бўлса, бундай имконият бўлишига ишончлари комил.

Украинага қарши уруш бошланганидан бери халқаро ҳамжамият Россияга қарши 3612 та чекловчи чораларни киритган. Умуман олганда, 2014-йилдан бери Россияга қарши 6366 та санкция қўлланилган. Шундай қилиб, Россия Федерацияси бу кўрсаткич бўйича Эрон ва Шимолий Кореяни ўзиб кетди.