АҚШ Россияга қарши кураш учун Украинага 13,6 миллиард доллар ажратди

АҚШ президенти Жо Байден аввалроқ Конгресс томонидан қабул қилинган ва Украинага 13,6 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи қонунчилик ташаббусини имзолади.

Бу ҳақда у 15-март, сешанба куни Twitterда маълум қилди.

Маблағлар Россия Федерациясининг Украина давлатига қарши агрессиясига фавқулодда жавоб беришга йўналтирилади.

«Мен ҳозиргина ҳукумат очиқлигини таъминловчи ва Украинага тарихий 13,6 миллиард доллар маблағ ажратадиган икки партиявий ҳукумат молиялаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзоладим», деб ёзди Байден.