АҚШ Руминияда иккита ядровий реактор қурилишини молиялаштиради

Руминия Америка Қўшма Штатлари иккита янги ядровий реактор қурилиши учун 3 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди.

Қурилиш келаси йил бошида бошланиши кутилмоқда.

Бу ҳақда Руминия бош вазири Николай Чукэ маълум қилди.

Молиялаштириш Вашингтонда жойлашган экспорт-импорт банки (ЕХИМ) томонидан амалга оширилади, бу Руминияга Cернавода атом электр станциясида «иккита реактор қуриш учун зарур бўлган маблағнинг учдан бир қисмини» қоплаш имконини беради.

Чуканинг сўзларига кўра, зарур маблағнинг қолган қисми бошқа молиялаштириш манбаларидан олинади.

Қайд этилишича, Cернавода Руминиядаги Канада технологияси бўйича қурилган ягона атом электр станцияси бўлиб, 1990-йиллардан буён ишлаб келмоқда. Умумий қуввати 1400 МВт бўлган иккита реактор мамлакат электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг бешдан бир қисмини қоплайди.

Cернавода иккита қўшимча ядровий реакторнинг қурилиши 2023 йилнинг март/апрел ойларида бошланиши ва 2030 йилда якунланиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, олтита Европа компанияси – GDF Suez, Iberdrola, CEZ, RWE, Enel ва ArcelorMittal – ноаниқлик туфайли бирин-кетин чиқиб кетишдан олдин 2008 йилда лойиҳага киришган. Бундан ташқари, Бухарест Хитойнинг Европадаги сармояларига ишончсизлик туфайли 2020 йилда China General Nuclear Power Corporation (CGN) гуруҳи билан молиявий келишувни ҳам бекор қилди.