АҚШ Сенати “Шимолий оқим-2”га қарши санкциялар лойиҳасини рад этди

Лойиҳада “Шимолий оқим 2” операторига нисбатан жазо чоралари кўзда тутилган, бироқ ҳужжат керакли миқдордаги кўпчилик овозини ололмаган.

АҚШ Сенати 13-январ, пайшанба куни кечқурун Техас республикачи Тед Круз томонидан таклиф этилган “Шимолий оқим 2” газ қувурига қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этди. Овоз бериш жараёнида ҳужжат уни қабул қилиш учун зарур бўлган сенаторларнинг кўпчилик овозини олмади – 100 нафардан камида 60 нафари, DW нашри.

Круизнинг ташаббуси қонун қабул қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида газ қувурини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлган ташкилотларга, жумладан, «Nord Stream 2 AG» операторига, шунингдек, уларнинг бир қатор ходимларига чекловлар қўйишни назарда тутган. АҚШ президенти Джо Байден маъмурияти аввалроқ бундай санкциялар Вашингтон ва Берлин ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашишига олиб келишидан хавотир билдирган эди.

Ўз навбатида, Роберт Менендез бошчилигидаги бир гуруҳ демократ сенаторлар 12 январ куни чекловчи чораларнинг муқобил лойиҳасини – 2022 йилги Украина суверенитетини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни тақдим этдилар, Америка ОАВ маълумотларига кўра, у аллақачон Оқ Уйда маъқулланган. Улар орасида Россия президенти Владимир Путин, Россия бош вазири Михаил Мишустин, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Америка активларини музлатиш ҳам бор.

Худди шундай санкциялар турли рус қўшинлари қўмондонларига ва Оқ уй Украинага қарши тажовузда иштирок этган деб ҳисоблаган бошқа шахсларга нисбатан қўлланилиши таклиф қилинмоқда.

Шимолий оқим-2 ва санкциялар

АҚШ, Украина ва Болтиқбўйи давлатлари Россиянинг Европа энергетика бозоридаги таъсири кучайишидан хавфсираб, “Шимолий оқим-2” қурилишига фаол қарши. Вашингтон қувур қурилишида иштирок этган компанияларга нисбатан жазо чораларини қўллади, бироқ бу чоралар «Nord Stream 2 AG» компаниясига таъсир қилмади.