Апрел ойи бошида АҚШ Хитой Тайванга бостириб кирган тақдирда мина қўйишга ёрдам бера оладиган йирик сув ости дронларини синовдан ўтказа бошлади.
Американинг биринчи йирик сув ости кемаси Калифорния қирғоқларида синовдан ўтказилмоқда.
АҚШ Тайван ороли атрофидаги «вазиятни тубдан ўзгартириши» мумкин бўлган бешта сув ости дронини синовдан ўтказади.
Бу ҳақда 28-апрел, жума куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари штаби бошлиғи адмирал Майкл Гилдей АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Қуролли кучлар қўмитасидаги тингловда сўзлаган нутқида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Калифорния қирғоқларида биринчи бундай сув ости транспорт воситаси синовдан ўтказилмоқда, ундан кейин яна бештаси синовдан ўтказилади.
«Бундай қурилма ёрдамида миналар экиш мумкин.Бу Тайван атрофидаги вазиятни тубдан ўзгартиради», – деди Гилдай.
Шу тариқа у конгрессмен Рубен Галлегонинг «АҚШ арсеналида Хитойнинг Тайванга бостириб киришининг олдини олиш учун ҳозир фойдаланиш ёки модернизация қилиш мумкин бўлган воситалар борми» деган саволига жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Хитой оролга бостириб кирган тақдирда АҚШ Тайванга ўз аскарларини юбориши мумкин.