АҚШ Украина учун 1,1 миллиард доллар тайёрлади — ОАВ

Америка Қўшма Штатлари ҳукумати Украинага ҳарбий эҳтиёжлар учун 1,1 миллиард доллар ажратмоқчи. Бу ҳақда 28-сентябр, чоршанба куни Reuters америкалик амалдорга таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Вашингтон қурол-яроғ сотиб олиш учун маблағ ажратиши мумкин, балки уларни ўз омборларидан жўнатмайди.

Шу билан бирга, пакетга HIMARS учун ўқ-дорилар, дронларга қарши турли тизимлар, радар тизимлари, шунингдек, эҳтиёт қисмлар киритилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Украина бош вазири Денис Шмигал Украина бу йил газ сотиб олиш учун Халқаро валюта жамғармасидан 2,8 миллиард доллар, Буюк Британиядан эса 500 миллион доллар олишни кутаётганини маълум қилганди.